Вазир: “Германиядаги отишмадан сўнг масжидлар алоҳида назоратга олинади”

World

image

Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофернинг маълум қилишича, 10 киши қурбон бўлган Ханаудаги отишма расман теракт дея топилган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 20 февраль куни Германиянинг Ханау шаҳридаги отишма оқибатида 10 киши, жиноятчи билан қўшиб ҳисоблаганда 11 киши ҳалок бўлган эди. Номаълум шахс Хоймаркт кўчасида жойлашган чилимхонада отишма содир этади. Кейинроқ ўқ очган одамнинг манзилида унинг ва яна бир шахснинг жасади топилади.

Вазирнинг сўзларига кўра, воқеа экстремистик диний эътиқод ва ирқчилик асосидаги теракт сифатида баҳоланмоқда. 

“Бу аниқ ирқчиликка асосланган теракт”, дея қўшимча қилган Зеехофер.

Шунингдек, у ушбу воқеадан кейин мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари масжидларни ҳимоя қилиш учун алоҳида назорат ўрнатилишини таъкидлади.


Tags

Rate Count

110

Rating

3

Rate this article

Share with your friends