“Ўзстандарт” бош директорининг икки ўринбосари ишдан олинди
Local
−
15 February 2021 6829 1 minute
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг икки ўринбосари ва яна икки масъул лавозимидан озод этилди.
QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, “Ўзстандарт” бош директорининг биринчи ўринбосари Жавлон Каттахўжаев ва директор ўринбосари Рустам Киямов ишдан бўшатилган.
Шунингдек, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонаси (“UzTest” ДК) директори Оқилбек Мустафоев ва Сертификатлаштириш ва лаборатория мажмуаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шерзод Иноғомов ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September