Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Local

image

Жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, 8-9 декабрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 8-10 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

9-10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди.

10 декабрга бориб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин, кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-6 даража илиққача, шимолда кечалари 7-10 даража совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража совуқгача пасайиши кутилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends