Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Interesting

image

Ўзгидромет тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолини огоҳлантирди. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 26-28 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика ҳудуди бўйича 26-27 августда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

27-28 август кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача пасаяди. 26 августда республика шимолида ва чўл ҳудудларда, 27-28 августда қолган ҳудудларда ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда тезлашади.

Кўп миқдордаги ёмғир ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-29 август кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends