Ўзгидромет сел-сув тошқинидан огоҳлантирди
Interesting
−
09 April 2024 20333 2 minutes
Жорий йилнинг 12-15 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
12-15 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
“Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 9-15 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи элон қилинганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November