Ўзгидромет 4 та вилоятда сел келишидан огоҳлантирди
Interesting
−
22 February 2022 33450 1 minute
Жорий йилнинг 23-25 февраль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек қатор вилоятларда сел келиши хавфи кутилмоқда. Гидрометереология хизмати маркази шундай огоҳлантириш билан чиқди.
Хусусан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафаробод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида сел келиши хавфи эълон қилинган.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чоралари кўриши сўралди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August