Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди
Local
−
16 February 2021 5976 1 minute
Жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 34,3 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.
Манбага кўра, халқаро захиралар 2020 йил якунидан сўнг бирданига ошган, бироқ кейин яна камайишни бошлаган.
Шундай бўлса-да, Марказий банк ҳисоботига кўра, сўнгги бир ой давомида олтин захиралари 0,3 млн унцияга (9 тоннага яқин) ошган.
Халқаро захираларнинг камайишига эса хорижий валютадаги активларнинг 700 млн доллар миқдорда камайиши сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон халқаро захиралари ҳозиргача яхши диверсификация қилинмаган, яъни, деярли барча захиралар икки хил кўринишда — олтин ($20,2 млрд) ва хориж валюталарида ($13,7 млрд) сақланади.
Ушбу масалани АҚШ ғазначилик облигацияларини сотиб олиш орқали ҳал қилиш режалаштирилмоқда.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September