Ўзбекистоннинг Истанбулдаги янги Бош консули тайинланди

Local

image

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги консулхонасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан QALAMPIR.UZ’га маълум қилинди. 

Қайд этилишича, Амирсаид Саидазизович Аъзамхўжаев Истанбулдаги (Туркия) Бош консули этиб тайинланган ва ўз вазифасини бажаришга киришган. 

Бунгача Амирсаид Аъзамхўжаев Бош консулхона раҳбари сифатида Туркия ташқи ишлар вазирлигининг консуллик экзекватурасини олган.

Маълумот ўрнида, Амирсаид Аъзамхўжаев 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментида ва Истанбулда консул бўлиб ишлаган.


Tags

Rate Count

77

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends