Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олади?
Local
−
11 August 5973 1 minute
Ўзбекистонликлар 2026 йилги Мустақиллик байрамида неча кун дам олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Президентнинг “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Унга кўра, 5 кунлик иш тартибидаги ходимлар учун август ойининг охирги кунлари ва сентябрь ойининг боши кетма-кет 4 кунлик узлуксиз дам олиш куни сифатида белгиланган:
- 29 август (шанба) – одатий дам олиш куни;
- 30 август (якшанба) – одатий дам олиш куни;
- 31 август (душанба) – барча ходимлар учун белгиланган қўшимча ишланмайдиган кун;
- 1-сентабр (сешанба) – Мустақиллик куни (расмий байрам ва ишланмайдиган кун).
6 кунлик иш тартибида меҳнат қиладиган ходимлар учун шанба куни иш куни ҳисоблангани сабабли дам олиш кунлари кетма-кетлиги 3 кунни ташкил этади:
- 29 август (шанба) – байрам олди қисқартирилган иш куни;
- 30 август (якшанба) – одатий дам олиш куни;
- 31 август (душанба) – барча ходимлар учун белгиланган қўшимча дам олиш куни;
- 1 сентябрь (сешанба) – Мустақиллик куни (расмий байрам ва ишланмайдиган кун).
2 сентябр (чоршанба) – барча учун одатий иш куни.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August