Ўзбекистонликлар 2021 йилдаги ҳаётидан розими?

Local

Reklama
0:00
2021 йилда Ўзбекистонда йил воқеаси нима бўлди? north_east

2021 йилда Ўзбекистонда йил воқеаси нима бўлди?

2021 йилнинг энг сўнгги куни ҳам ортда қолмоқда. Одамлар ўтган бир йил умрини сарҳисоб қилиш билан банд. Албатта, бу вақт мобайнида ҳар бир инсоннинг ҳаётида турли ўзгаришлар, мағлубият ва муваффақиятлар бўлгани турган гап. QALAMPIR.UZ бу борада одамлар фикрини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказди.

Респондентларнинг айримлари бу йил омадли келганидан хурсанд бўлса, бошқалар бироз омадсиз ўтганидан афсусда. Қувонарлиси, бу йил ўқишга кирган ёшлар, шунингдек ўқишни тамомлаб, ишга киришга улгурган фуқаролар ҳам талайгина.

Баъзи респондентлар жорий йилда ўз яқинларидан айрилиб қолгани сабабли қайғуда бўлса, баъзилари COVID-19 вируси  секин-аста Ўзбекистонни тарк этаётганидан мамнунлигини айтди.

Қолаверса, “Қўйлиқ” бозори бузилаётгани сабабли иш жойисиз қолаётган тадбиркорлар вазиятдан фойдаланиб, ўз норозиликларини ҳам билдириб ўтди.

QALAMPIR.UZ барча фуқароларни Янги йил байрами билан муборакбод этади. 2021 йилда амалга ошмаган режа ва мақсадларингиз, 2022 йилда амалга ошишига тилакдошмиз. Байрам муборак!


Rate Count

434

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic