Ўзбекистонлик курашчи жаҳон чемпиони бўлди

Sport

image

Албаниянинг Тирана шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича u-23 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Алишер Ғаниев олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Ғаниев финалда нейтрал мақомдаги спортчи Динислам Бамматовга қарши гиламга чиқиб, 8:4 ҳисобидаги ғалаба қозонди ва мундиалда Ўзбекистон жамоасига дастлабки медални тақдим этди.

Ғаниевгача Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижа -77 кг вазн тоифасида иштирок этган “классик” курашчи Дониёрхон Накибовга тегишли бўлиб турганди. У мусобақада ярим финалгача етиб боришни уддалади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends