Ўзбекистонлик дзюдочилар халқаро мусобақада 3 та медаль қўлга киритди

Sport

image

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси учта медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) Матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақанинг охирги кунида +100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медалини қўлга киритди. У 3-ўрин учун кечган баҳсда словакиялик Мариус Физелдан устун келди. 

Бунгача -73 кг вазн тоифасида Обидхон Нўмонов финалгача етиб бориб, кумуш медаль билан кифояланганди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова олтин медалга эга чиқди. 

Турнир якунларига кўра, Ўзбекистон жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза жами 3 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни қўлга киритди. Жами 6 та медалга эга чиққан мезбон – Грузия жамоаси 1-ўринни эгаллади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic