Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда мувафаққиятли иштирок этишди

Sport

image

Жорий йилнинг 19-23 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Аксай шаҳрида бокс бўйича 2007-2008 йилларда туғилган спортчилар ўртасида халқаро “Дўстлик кубоги” турнири ўтказилди.

Мезбонлардан ташқари Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этган баҳсларда турли вазнлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мусобақаларда 6 нафар боксчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Эътиборлиси уларнинг барчаси турнир совриндорлари қаторидан жой олишди.

Шаҳбоз Эргашев (52 кг), Ҳикматулло Ўлмасов (-60 кг) ва Акбар Аҳмадов (-63 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Муҳаммадазиз Қўлдошалиев (-50 кг), Иброҳим Ғиёсов (-52 кг) ва Муродилла Суннатуллаев (-54 кг) бронза медалига эга чиқди.

Аввалроқ, бокс бўйича катта ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиби маълум бўлганди.

Шахзод Шукуров


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

14

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends