Ўзбекистонга Туркманистондан навбатдаги нам ҳаво оқими кириб келмоқда

Local

image

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво нобарқарор бўлади. Бунга сабаб Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган навбатдаги нам ҳаво оқими кириб келмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 8 ва 9 май кунлари мамлакат ҳудудида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача кучайиши мумкин.

10 майда ёғингарчилик тўхтайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат 3-5 даражага кўтарилади.

Аввалроқ, 9 май санасида Ўзбекистон бўйлаб кучли шамол эсиб, ёғингарчилик бўлиши ҳақида хабар берган эдик.


Tags

Rate Count

609

Rating

3

Rate this article

Share with your friends