Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин ошди
Local
−
20 May 2025 10315 1 minute
Жорий йилнинг 1-чорагида чет элдан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари кескин ошиб, 3,3 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банкнинг жорий йилнинг 1-чораги учун тайёрланган “Пул-кредит сиёсати” шарҳида келтирилган.
Унга кўра, Ўзбекистонда сўнгги даврларда даромадлар ўсиши ўзгарувчанлигининг асосий омили чет элдан пул ўтказмалари бўлиб қолмоқда.
Хусусан, 2025 йилнинг январь-март ойларида пул ўтказмалари 32 фоизга ўсиб, 3,3 млрд долларни ташкил этган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 800 млн долларга кўп дегани.
“Юқори ўсиш асосий савдо ҳамкорларнинг валюталари мустаҳкамланиши ҳамда меҳнат ҳақи юқорироқ давлатларга мигрантлар оқими ошиши билан изоҳланмоқда”, дейилади ҳисоботда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги миграция масалалари бўйича тақдим этган тадқиқотда агар мигрантларнинг пул ўтказмалари бўлмаса, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 6,9 фоиздан 16,8 фоизга ошиши мумкинлиги қайд этилганди. Шунингдек, тадқиқотда 2024 йил ҳолатига кўра, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари ЯИМдаги улуши Ўзбекистонда 14 фоизга етгани айтилади.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28