Ўзбекистонга битта дори 82 ном билан олиб келиняпти

Local

image

Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дорилар сони 11 825 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.

Мамлакатга импорт қилинаётган 4 971 та дори тури фақат Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилади. Энг кўп дори воситалари асосан Ҳиндистондан кириб келмоқда.

“Битта дори воситаси 82 та ном билан мамлакатга олиб келинмоқда. Бунда коррупцион схемалар ҳам ривожланиб кетган”, деди Абдулла Азизов.

Маълумот учун, “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори билан 12 декабрдан бошлаб DMED электрон рецепт тизими ишга туширилади. Барча рецепт бўйича бериладиган дори-дармонлар фақат рақамли рецепт асосида берилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic