Ўзбекистондаги йирик нашриётлардан бирининг боғбони ўзини осиб қўйди
Crime
−
19 February 2024 12742 1 minute
Республикадаги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ходими жорий йилнинг 16 январида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унга кўра, нашриётда боғбон сифатида ишлаб келаётган 1985 йилда туғилган М.Б. нашриётнинг ертўласидаги кийиниш хонасида ўзини осиш орқали жонига қасд қилган.
Дастлабки, тиббий маълумотларга кўра, ўлим бўйин аъзолари, сиртмоқ билан сиқилишидан келиб чиққан механик асфикциядан келиб чиққанлиги, бўйин соҳасидаги странгуляцион эгат мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда, марҳумнинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ва бошқа ҳолатларни аниқлаш учун махсус билим зарурлигини инобатга олиб, судга оид психиатрия экспертизаси тайинланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 32 ёшли аёл ўзини осиб қўйган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August