Ўзбекистондаги оилаларнинг қанчаси кўп фарзандли?

Local

image

Уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан жорий йилнинг январь-сентябрь ҳолатига кўра, 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлар (оилалар) 74,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Қўмита маълумотига кўра, 25,8 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шундан:

бир болалилар - 23,0 фоиз;
икки болалилар - 27,1 фоиз;
уч болалилар - 16,9 фоиз;
тўрт ва ундан кўп болалилар 7,2 фоиз уй хўжалиликларида кузатилган.

2000 йилда 81,4 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача болалар мавжуд бўлган бўлса, 18,6 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача болалар мавжуд бўлмаган.

Динара Юсупова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

107

Rating

3

Rate this article

Share with your friends