Ўзбекистонда “йўл солиғи” мавжудми?

Local

image

2018 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва мажбурий ажратмалар” мавжуд бўлган ва улар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон қонунига асосан бекор қилинган. Бу ҳақда ДСҚ хабар тарқатди.

Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб, бошқа мажбурий тўловлар жумласига кирувчи “Автотранспорт йиғимлари” жорий этилди. Ушбу йиғимлар:

•    автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун;

•    чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун ундирилади.


Author

Tags

DSQ

Rate Count

35

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic