Ўзбекистонда яна бир ҳоким пневмониядан вафот этди
Local
−
08 September 2020 27917 1 minute
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев бугун, 8 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақдаги хабарни QALAMPIR.UZ’га Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот котиби Аҳрор Содиқов маълум қилди.
54 яшар Ғайрат Бегалиевнинг вафотига икки томонлама пневмония сабаб бўлган.
Қайд этилишича, 6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳоким ўринбосари Мансур Раҳмонов ҳам вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Ғайрат Бегалиев жорий йилнинг 2020 йилнинг 4 мартидан буён Миришкор тумани ҳокими лавозимида фоалият юритиб келаётган эди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August