Ўзбекистонда яна 65 кишида коронавирус аниқланди
Local
−
19 June 2020 10547 1 minute
19 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 65 нафарга ортиб, 5920 кишини ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• Карантин марказидаги фуқаролар орасида – 1 нафари;
• Тошкент шаҳрида – 36 нафар (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 14 нафари аҳоли орасида);
• Хоразм вилоятида – 12 нафар (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);
• Тошкент вилоятида – 8 нафар (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида);
• Наманган вилоятида – 7 нафар (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида);
• Андижон вилоятида – 1 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилган.
Мамлакатда айни шу соатгача 74 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар сони 4273 нафарга етди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September