Ўзбекистонда ЯИМ йил охиригача 6,2 фоизга ошади – ЖБ

Local

image

Жорий йилнинг охиригача Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 6,2 фоизга ошади. Июнь ойида бу кўрсаткич 4,8 фоиз этиб белгиланганди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё ҳудудидаги иқтисодий вазият тўғрисидаги ҳисоботида маълум қилинган.

Жаҳон банки тахминига кўра, 2022 йилда мамлакатда ЯИМ 5,5 фоиздан 5,6 фоизгача, 2023 йилда эса 5,8 фоизгача ошади. Айтиш жоизки, 2020 йилги эпидемик чекловлар туфайли юзага келган глобал инқироз шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти 1,6 фоизга ўсган.

Қайд этилишича, кутилаётган иқтисодий ўсишга, шунингдек Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқликни камайтиришга инвестициялар, савдо ҳамда пул ўтказмаларини тиклаш орқали эришиш мумкин.

Жаҳон банкига кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар фақатгина 2022 йилга келибгина қисман тикланиши мумкин. Жорий йилнинг охиригача давлат қарзи ўсиб, ЯИМнинг 40,6 фоизига етади. Буларнинг барчаси пандемия оқибатларини бартараф этиш учун олинган қарзларнинг ҳисобига тўғри келади.


Tags

Rate Count

85

Rating

3

Rate this article

Share with your friends