Ўзбекистонда сўнгги уч йилда кибержиноятлар сони кескин ошиб кетди
Local
−
17 June 2022 9887 1 minute
Ўзбекистонда 25 миллион нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ўтказилган таҳлил натижалари бугунги кунда мамлакатда кибержиноятчиликни ўсиш тенденцияси кузатилаётганлигидан далолат бермоқда. Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Жумладан, кибержиноятчиликнинг бир қатор турлари содир бўлаётганлиги кузатилмоқда.
Улар қуйидагича:
• фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириши;
• шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиши (кибертовламачилик);
• ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиши, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August