Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар қарийб 57 мингга етди

Local

image

Бугун, 1 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172 нафарга ошиб, 56997 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    115 нафари Тошкент шаҳрида, 
•    26 нафари Наманган вилоятида, 
•    11 нафари Андижон вилоятида,
•    9 нафари Жиззах вилоятида, 
•    5 нафари Сурхондарё вилоятида, 
•    5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    1 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 53457 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3069 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 563 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Rate Count

443

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic