Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 43 мингдан ошди

Local

image

Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистонда 278 ҳолатда касаллик қайд этилди. Жами касалланиш ҳолатлари 43 мингдан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун коронавирус қайд этилганлар сони соғайганлар сонидан кўп бўлди. Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятларида жами 256 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 075 нафар бемордан 40 432 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 304 нафар бемордан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Rate Count

414

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic