Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 35 мингдан ошди

Local

image

Бугун, 16 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 165 нафарга ошиб, 35 109 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг, 149 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 64 ёшли К.Н. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 73 ёшли Н.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 30 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4215 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Rate Count

591

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic