Ўзбекистонда коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 96 фоизга етди

Local

image

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистонда 277 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 556 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида 289 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 944 нафар бемордан 63 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 223 нафар бемордан 274 нафари оғир, 74 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Rate Count

253

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic