Ўзбекистонда коронавирусдан ҳоли ҳудудлар сони кўпайди

Local

image

Навоий вилоятида сўнгги бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 4 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Навоий вилояти ҳам коронавирус инфекциясидан ҳоли ҳудудга айланди. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилади", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Соғайган бемор аёл 45 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. Коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Эндиликда Навоий вилояти ҳам барча беморлар бутунлай соғайиб, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари қатори коронавирусдан холи учинчи ҳудудга айланди. Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1328 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 2160 та ҳолат қайд этилган. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Rate Count

229

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic