Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 14 мингдан ошди

Local

image

Бугун, 14 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92 нафарга ошиб, 14085 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафар Самарқанд вилоятида ҳамда 27 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 8327 (+297) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоизи) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда 5691 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Rate Count

181

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic