Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс аттракционда ушланди
Local
−
16 September 2023 15683 1 minute
Фирибгарлик жиноятида айбланиб, қидирувда бўлган шахс аттракционда қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий Гвардия ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 26 ёшли фуқаро фирибгарлик жиноятини содир этгани учун Ички ишлар органлари томонидан қидирувга берилган. Ниҳоят, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Наврўз” истироҳат боғи ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари уни қўлга олишга муваффақ бўлган.
“Жамоат жойлари бўлган парклар, хиёбон ва бозорларда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги ишлар кучайтирилгани ўз самарасини бермоқда”, дейилади идоранинг бу ҳақдаги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қотилликда гумонланиб, 21 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ушлангани ҳақида хабар бергандик.
Акобир Сайидов
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August