Ўзбекистонда қанча одам интернетдан фойдаланади?  

Interesting

image

Жорий йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчиларнинг сони 23 миллионни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг “Factbook” қўлланмасида келтирилган.

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчиларнинг ўсиб бориш динамикаси қуйидагича (йиллар кесимида):

•    2016 йилда – 12,1 миллион;
•    2017 йилда – 14,7 миллион;
•    2018 йилда – 20 миллион;
•    2019 йилда – 22 миллион;
•    2020 йилда – 22,5 миллион;
•    2021 йилда – 23 миллион. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда мавжуд мобил абонентлар сони 26,9 миллионни ташкил қилади. 

Қўшимча маълумот ўрнида, Ўзбекистон “Freedom House” томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, интернетдан фойдаланиш эркинлиги бўйича 100 давлат орасида 28-ўринни (эркин эмас) эгаллаган.


Tags

Rate Count

373

Rating

3

Rate this article

Share with your friends