Ўзбекистонда қанча ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси бор?
Local
−
05 April 2021 28533 1 minute
Жорий йил январь ойида Ўзбекистон аҳолиси 34,5 миллиондан ошди. Хўш ушбу аҳолининг қанча қисмида интернетдан фойлаланиш имконияти бор ва қанча одам бугунги куннинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган Telegram, Instagram, Facebook каби ижтимоий тармоқларга киради?
Канаданинг Hootsuite компанияси берган ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда 18,6 миллион интернет фойдаланувчиси бор. Ўтган 2020 йилга солиштирганда ушбу кўрсаткич 263 мингга (+1,4 фоизга – таҳр.) ўсган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони эса 4,6 миллионни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган 2020 йилга нисбатан 1,4 миллионга (+44 фоизга – таҳр.) ортган.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August