Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Local
−
11 March 2024 26505 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,90 сўмга кўтарилиб, 12 513,01 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 52,09 сўмга ошиб, 13 682,98 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,31 сўмга кўтарилди ва 137,99 сўмни ташкил этди.