Ўзбекистонда доллар курси 9 ҳафтадан сўнг пасайди
Local
−
04 January 2021 8221 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 4 январдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 449 сўм 44 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27 сўм 13 тийинга арзонлашди.
1 евро курси 12 761 сўм 90 тийинга баҳоланиб, 24 сўм 13 тийинга арзонлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 82 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 140 сўм 45 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
All