Ўзбекистонда “бокиралик капсулалари” учун жиноий жавобгарлик белгиланадими?

Local

−

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда бокиралик капсуласини сотиш, етказиб бериш ва унга буюртма бериш, бокираликни жарроҳлик йўли билан тиклаб берганлик учун фуқароларга ва шифокорларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда бокиралик капсуласини сотиш, етказиб бериш ва унга буюртма бериш, бокираликни жарроҳлик йўли билан тиклаб берганлик учун фуқароларга ва шифокорларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиши, бундай ҳолатлар ҳақида хабар берган шахслар давлат томонидан молиявий рағбатлантирилиши ҳамда ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасида илгари сурилгани айтилади.

Расмий муносабатда билдирилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида юқорида баён этилган мазмундаги қонун лойиҳаси мавжуд эмас, кўриб чиқиш учун ҳам киритилмаган ва муҳокама ҳам қилинмаяпти.

“Шу муносабат билан, бу каби асоссиз, ёлғон ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни, ахборотни улашишдан аввал унинг ҳаққонийлигини расмий манбалар орқали текшириш лозимлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолиятига оид расмий маълумотлар ва қонунчилик ташаббуслари тўғрисидаги ахборотларни фақат палатанинг расмий ахборот манбалари орқали кузатиб бориш тавсия этилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic