Ўзбекистонда блокланган тармоқлардан бири очилди

Tech News

image

Кеча, 24 март куни Ўзбекистонда Skype ижтимоий тармоғидан фойдаланиш бўйича чеклов олиб ташланди. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Вазирликка кўра, Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритилган бошқа хизматлардан фойдаланишни босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳозирги вақтда реестрда Twitter, TikTok, ВКонтакте ва WeChat қолмоқда

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг 2 июль куни Ўзбекистонда Skype, Twitter, TikTok ва Россиянинг “ВКонтакте” ижтимоий тармоқларига кириш чекланганди. Кейинроқ эса уларнинг қаторига WeChat ҳам қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов TikTok вице-президенти Тео Бертрам билан музокара фонида блокда бўлган Twitter ва TikTok кун давомида бир муддат VPN'сиз ишлади. Лекин хурсандчилик узоққа чўзилмади, ўша куннинг ўзида бу платформаларга кириш яна чекланди.


Tags

Rate Count

625

Rating

3

Rate this article

Share with your friends