Ўзбекистонда бир суткада қарийб 1,1 минг бемор соғайди

Local

−

image

Бугун, 11 август куни Ўзбекистонда 679 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Хусусан, сўнгги 7 соатда 4 ҳудудда 236 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар 31 983 нафарга етди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 098 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 983 нафар бемордан 24 090 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 7 687 нафар бемордан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Rate Count

532

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic