Ўзбекистонда ҳафта давомида қор кўчкиси кузатилиши мумкин
Local
−
20 January 2022 5290 1 minute
Жорий йилнинг 21 январидан 28 январигача Ўзбекистон тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 январь куни “Амирсой” дам олиш масканидаги канатлар олдида катта ҳажмда қор кўчиши кузатилган эди.
Live
All