Ўзбекистонда автомобилларни рўйхатдан ўтказиш 68 бараварга қимматлашади
Local
−
01 April 2024 26141 1 minute
Ўзбекистонда бугун, 1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 баравар (34 минг сўмдан 2,32 млн сўмгача), электромобиллар учун эса 15 бараварга ошади. Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг бу ҳақдаги буйруғи тўловлар ошишидан бир кун олдин қабул қилинди.
Янги буйруқ билан автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини (ярим тиркамаларини) давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ставкалари оширилиши тасдиқланган. Жумладан, 1 апрелдан бошлаб электромобиллар, мототранспорт воситалари ва тиркамаларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар ставкаси 15 бараварга – 1,5 БҲМгача ёки 510 минг сўмгача оширилади. Қолган барча автомобиллар бўйича ставка 68,4 бараварга ошиб, 6,84 БҲМ ёки 2,32 млн сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, бунгача автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида – 34 минг сўм эди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28