Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ жиноятга алоқадор карта блокланди

Crime

image

Жорий йилда Ўзбекистонда 18 838 та жиноятга алоқадор банк карталари блокланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик тизимида 2026 йил “Кибержиноятларга қарши курашиш йили” деб эълон қилиниб, кибержиноятларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида киберхавфсизлик маданиятини ошириш ва фуқароларни интернетдаги мавжуд хавфлардан огоҳлантиришга қаратилган профилактик тадбирлар кескин кучайтирилган. Хусусан, Марказий банк билан ҳамкорликда яратилган махсус тизим йўлга қўйилгани натижасида 29 трлн сўмнинг ноқонуний равишда четга чиқиб кетишнинг олди олинган ҳамда 18 838 та жиноятга алоқадор банк карталари блокланган.

Шунингдек, ҳисобот даврида жами 9 282 та кибержиноят фош этилган, 4 011 та жиноят ташаббус асосида аниқланган ва 13 мингдан ортиқ фуқароларга етказилган 120 млрд 496 млн сўмдан зиёд моддий зарар қайтарилган.

“Кибержиноятларни олдини олишнинг асосий тамойилларидан бири аҳолини огоҳлантириш эканлигини ҳисобга олган ҳолда, кучли тарғибот ишлари амалга оширилиб, мамлакатнинг қарийб 23 миллиондан ошиқ аҳолиси қамраб олинди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сохта mygov.uz платформаси орқали фуқароларнинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштириб келган кибержиноятчилар гуруҳи фош этилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends