Ўзбекистонда 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқариляпти
Local
−
22 December 2022 11961 1 minute
Ўзбекистонда жорий йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилади. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
МБнинг номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишидаги пул белгиси 2 хил рангдаги комбинациядан иборат бўлиб, ички айланаси сариқ рангли мис ва латун, ташқи айланаси кумуш рангли никель қотишмасидан тайёрланган.
Танга диаметри – 26,27 мм., ички диск диаметри – 17,6 мм., қалинлиги – 1,6 мм., оғирлиги – 7,3 гр.
Танганинг олд томонида (аверс) Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази”нинг биноси тасвирланган.
Тасвирнинг пастки қисмида ботиқ ҳолда танга қиймати “1000” рақами ва лотин босма ҳарфларида “so’m” сўзи ёзилган.
Live
All