Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Interesting

image

Бугун, 23 март куни Ўзбекистон ҳудудига деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ушбу ҳаво массаси натижасида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқдан юқори бўлмайди.

24-25 мартда салқин ҳаво массалари мамлакат ҳудудларидан чиқиб кетади, унинг ўрнига жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво масслари кириб келиши бошланади, бу кунларда ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади, ҳаво ҳарорати кечалари 8-13° илиқ, кундуз кунлари 20-25° илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

26-27 мартда республикамизга Кавказ ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13° илиқ, кундуз кунлари 17-22° илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

Баъзи жойларда айрим кунларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.


Tags

Rate Count

3638

Rating

3

Rate this article

Share with your friends