Ўзбекистон Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенцияга қўшилади

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги Конвенцияга (Вена, 1994 йил 17 июнь) қўшилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли хабарнома йўллайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайдилар.


Rate Count

29

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends

News on the topic