Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи яширин йўллар топилди (видео)

Local

−

image

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистон Республикасидан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3-9 февраль кунлари Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрли иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланди.

“Ҳозирги вақтда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends