Ўзбекистон Украинанинг “Қизил рўйхат”ига тушди

World

image

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашаётган мамлакатлар киритилган “қизил ҳудуд” рўйхатини кенгайтирди. Унга 120 та давлат киритилди.

Бугун, 1 августдан бошлаб Украинада давлатларнинг “яшил” ва “қизил” тоифага кўра янгиланган рўйхати кучга кирди. У рўйхатга кўра, фуқаролар у ёки бу давлатдан қайтганда ё карантинга олинади, ё тест топшириш билан кифояланади.

Украина “Қизил рўйхат”га сўнгги 14 кун ичида ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган янги ҳолатлар сони Украинадаги кўрсаткичдан ошган мамлакатлар киритилган. Бундан ташқари, охирги 14 кун ичида касалланганлар сонининг кўпайиши 30 фоизга ошган мамлакатлар ҳам ушбу рўйхатга киритилган.

“Яшил ҳудуд” мамлакатлари қаторига Украинадан ташқари Швеция, Португалия, Хорватия, Беларусь, Буюк Британия, Туркия, Словения, Миср ва Италия кирган.

“Қизил” ҳудудга Хитой, Венгрия, Грузия, Германия, Чехия, Болгария, Албания, Черногория, Польша, Франция, Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон киритилган.

Қизиғи, “қизил рўйхат”га коронавирус ҳали расман тасдиқланмаган Туркманистон ҳам киритилган.


Rate Count

2286

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic