Ўзбекистон туризм соҳаси оғир жудоликка учради

Local

image

Ўзбекистон туризм соҳасига беқиёс ҳисса қўшган жамоат арбоби, “Ўзбектуризм” миллий компанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Неъмат Абдуллаев кеча, 2 август куни 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда. 

Неъмат Зокирович Абдуллаев 1946 йилда таваллуд топган. У 1994-2005 йилларда “Ўзбектуризм” миллий компанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. У  ўз даврида Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожига ўчмас ҳисса қўшган. 

“У ҳамкасблари хотирасида ҳамиша шижоатли, жонкуяр, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолади”, дейилади қўмита хабарида. 

Маълумотларга қараганда, Неъмат Абдуллаев пневмония хасталиги сабаб оламдан ўтган. 


Rate Count

397

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic