Ўзбекистон терма жамоаси Андижонда Германия жамоаси билан дуранг ўйнади

Sport

−

image

Кеча, 21 май куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади. Ўйин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг устунлиги остида ўтди. Терма жамоа бу ўйинда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Аммо Жасур Жалолиддинов 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Эндиликда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 май куни  Наманганда Берлин жамоаси билан яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади.
 
Ўзбекистон ё.т.ж. - Берлин U-18 1:1 (0:0, 1:1).
Андижон шаҳри, “Соғлом авлод” стадиони.

Голлар: Ҳожимат Эркинов – Тиль Машковски.

Ўзбекистон ё.т.ж.: Абдувахид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Сунаттилла Ҳамиджонов, Руслан Розиев, Диёр Холматов, Улуғбек Ҳошимов, Диёр Раҳмонқулов.

Берлин U-18: Флориан Хоренбур, Харит Бакатс, Серхат Полат, Ҳоқон Дундар, Лауренц Дель, Линус Фуертеноу, Макси Скинбауер, Тиль Машковски, Нуа Шмиц, Берат Эрдоган, Маттиас Коч.

Амалга оширилмаган пенальти: Ж.Жалолиддинов (22).


Author

Tags

Rate Count

23

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends