Ўзбекистон Россия ва Хитойда тайёрланган вакциналарни ўрганяпти
Local
−
11 August 2020 8236 1 minute
Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни видеоселектор йиғилишида Ҳукуматга коронавирус вакцинасини харид қилиш имкониятларини кўриб чиқиш ва аҳолини эмлаш бўйича кўрсатма берганди.
Соғлиқни сақлаш вазиригининг Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов коронавирус вакцинасини харид қилишгача бўлган ўрганиш ишлари ҳақида маълумот берди.
“Бугунги кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашишди. Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини Ҳукуматга маълум қиламиз”, деди Рустам Икромов.
Эслатиб ўтамиз, бугун дунёдаги биринчи коронавирусга қарши вакцина Россияда рўйхатдан ўтказилди. Вакцинани 2021 йил 1 январдан кенг истеъмолга чиқариш режалаштирилган.
Live
All