Ўзбекистон МТЖнинг CAFA Nations Cup учун қайдномаси маълум бўлди
Sport
−
23 August 2025 9837 1 minute
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий ой охири ва сентябрь бошида Тошкентда ўтадиган CAFA Nations Cup-2025 мусобақасида иштирок этади. Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе турнирга бағишланган йиғин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон МТЖ 26 август куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Кенгайтирилган таркибдан 35 нафар футболчи ўрин олган. Жумладан, 4 нафар дарвозабон, 13 нафар ҳимоячи, 9 нафар ярим ҳимоячи ва 9 нафар ҳужумчи таркибга жалб этилган.

Маълумот учун, CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси жорий йилнинг 29 августидан 8 сентябригача ўтказилади. Мусобақа мезбони сифатида Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олган. Рақиблар: Қирғиз Республикаси, Туркманистон ва Уммон. Ўзбекистон МТЖ мусобақадаги иштирокини 30 август куни Уммонга қарши ўйин билан бошлайди.
Live
All