Ўзбекистон халқ артисти Нафиса Тўхтаева вафот этди

Local

image

Ўзбекистон халқ артисти, машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

У Ўзбекистон Давлат филармониясида, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамблида хонанда сифатида ижод қилиб, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқа намуналарини “Олтин фонд”га муҳрлаган.

Унинг ижросидаги “Сарахбори Оромижон”, “Қашқачаи Савти Сабо”, “Эй Назокат” каби куйлари халқ орасида машҳур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зулфия мукофоти совриндори, эстрада хонандаси Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends